Компаниямиз томонидан тақдим этиладиган хизматлар

5555

Зоотехник хизмати.

Бизнинг мутахассисларимиз Сизга малакали маслаҳатлар бериб, “жониворлар яшаш тарзини яхшилаш орқали маҳсулдорлик даражасини ошириш” мавзусида тўлиқ кўрсатмалар берадилар. Уларнинг кўрсатма ва тавсияларига амал қилган ҳолда Сиз ўз хўжалигингизни керакли тарзда юргазиш имконига эга бўласиз ҳамда жониворлар овқатланиш рационини оптималлаштирилишига, бунинг ортидан чорва молларингиз иммунитети ва соғлиғининг мустаҳкамланишига эришасиз.

1236

Лаборатория хизмати.

Сизнинг ишончингиз ва маҳсулотимиз сифатининг юқори бўлиши Биз учун жуда муҳимдир, шунинг учун Биз хом-ашё ва озуқа ишлаб чиқариш устидан назоратни таъминлаш учун зарур барча шароитларни яратмоқдамиз.

Заводимиз ҳудудида тайёр маҳсулотлар учун ҳам ўз лабораториямиз мавжуд.

Текшириш жараёни 2 босқичда амалга оширилади:

Хом-ашёни таҳлил қилиш

Тайёр озуқа сифатини таҳлил қилиш

Шу тариқа Сиз жониворларингиз учун энг яхши озуқага эга бўласиз!

1278

Ветеринария хизмати.

Oscarfeed ветеринар-шифокорлари ўз соҳаларида мутлақо профессионалдирлар. Мутахассисларимиз ўз хизмат вазифаларига юксак эътибор ва маъсулият билан ёндошадилар, уларнинг жониворларга бўлган муҳаббатларининг чегараси йўқдек гўё! Юқори даражадаги профессионаллик ва ўз ишига бўлган садоқат компаниямиз ветеринар-шифокорларини бошқалардан ажратиб туради ва уларнинг иш унуми юқори бўлишини таъминлайди.

1239

Хом-ашё сақлаш хизмати.

Маҳсулот янгидек сақланиб туриши ва ўзининг энг яхши хусусиятларини сақлаб қолиши учун Oscarfeed қуйидаги ишларни амалга оширади:

Донни бункерларда қабул қилиш ва сақлашда:

дон тозаланади

талаб бўлса қуритилади

фаол шамоллатиш орқали совутилади.

Маҳсулот тегишли кўриниш ва мазасини сақлаб қолиши учун омборда умумий ҳарорат назорати ўрнатилган бўлиб, бу бутун сақлаш даври мобайнида доннинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш имконини беради.

Отправьте нам сообщение

    Контактная информация

    map

    г.Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, улица Чуст №1

    call

    +99899 853 88 08
    +99899 861 88 08

    mail

    Почта: info@oscargroup.uz

    Если у вас есть вопросы насчет нашей компании и производства, Отправьте нам сообщение и оставьте сообщение, мы ответим вам в скором времени.

    Oscarfeed - жониворларингиз учун сифатли махсулот

    Play Video

    Комбиозуқа билан озиқлантириш усулида, агар озуқа биз ишлаб чиқарган махсулот каби юқори сифат даражасига эга бўлиб, барча стандартларга жавоб берса, кўпгина афзалликларга эга.

    1233
    Қорамол ўсиш суръатининг юқорилиги
    1235
    Хазм қилиш суръатининг юқорилиги
    1234
    Иммунитетнинг мустахкамланиши

    Комбикорм - жониворларни озиқлантириш муаммоларини хал этишда малакали фермерларнинг оммабоп ва замонавий танлови!