Oscargroup

Компания ҳақида

«Oscargroup» ўз фаолиятини 1997-йилдан буён олиб бормоқда. Компаниямиз комбиозуқа, донли маҳсулотлар ва ун ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланади.

Компаниямиз тарихи

Ҳаммаси кичкинагина Хитойда ишлаб чиқарилган тегирмондан бошланган. Ишимиз бароридан келгани сари, компания кенгайиб, эски тегирмон ўрнига янги, кучлироқ ва амалий жиҳатдан фойдалироқ бўлган, Россияда ишлаб чиқарилган тегирмон харид қилинди, сўнгра ундан ҳам технологик ва жиҳозланиш тарафидан мукаммалроқ бўлган, Туркияда ишлаб чиқарилган тегирмон олиб келинди ва ишга туширилди.

1997-йилдан буён Биз транспорт-логистика тармоғини қуриб келдик ҳамда юқори сифатли маҳсулот олиш мақсадида завод ишлаб чиқариш қувватларини энг янги назорат қилиш ва дозалаш ускуналари билан бойитдик.

Компаниямиз маҳсулотлари қуйидаги давлатларга экспорт қилинади:

— Ўзбекистон
— Афғонистон
— Қирғизистон
— Тожикистон ва МДҲ нинг бошқа давлатлари.

2019-йил компаниямиз учун ўзгача йил бўлди

Чунки айнан шу йили Туркиянинг «Imas» компанияси билан ҳамкорликда комбиозуқа заводи қурилди ва ишга туширилди. Корхона тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, ҳудудида хом-ашё ва тайёр маҳсулотни таҳлил қилиш лабораторияси мавжуд.
ishchi

Бизнинг мақсадимиз

Компаниямизнинг мақсади – фермерлик хўжалигини ривожлантириш, унга доимий равишда сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, замонавий ишланмалар ва малакали маслаҳатлар бериш орқали унинг янада катта  муваффақиятларга эришиши учун ҳаракат қилишдир.

Бизнинг бозорда етакчи бўлишимизга сабаб нима?

1

Экологик тоза

Экологик тоза, табиий маҳсулот

(ўсиш гормонлари, антибиотик ва ҳоказолар қўшилмаган ҳолда)

5

Хом-ашё сифати

Барча дон маҳсулотлари Қозоғистонннинг жанубий қисмидан чарид қилинади. Бу минтақа ўзининг сифатли озуқа донлари билан машҳурдир.

2

Сифат назорати

Сифат ва сақлаш назоратини амалга ошириш, ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё ва комбиозуқа мувофиқлигини ҳамда тайёр маҳсулотни  текшириш.

6

Автоматлаштирилган цикл

«Хом-ашёдан тайёр маҳсулотгача» ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган цикли

Хом-ашёни дозалаш дастурий таъминот орқали амалга оширилади.

4

Логистика тармоғи

Шахсий логистика тармоғимизнинг мавжудлиги маҳсулотларни қисқа вақт ичида МДҲнинг исталган нуқтасига юборишимизга имкон беради. Бизнинг ихтиёримизда хом-ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш учун қулай жойлашувга эга улкан омборлар ва темир йўл линияси бор.

3

Индивидуал ёндашув

Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув

Ҳар бир мижозга менежер бириктирилади, унинг вазифаси - юзага келиши мумкин бўлган саволларга жавоб бериш ҳамда сотувдан кейинги босқичда мижозга тавсия ва маслаҳатлар беришдан иборат.

23

Йилдан бери Бозорда

Компаниямиз бозорда 1997-йилдан буён фаолият юритмоқда.

500+

Кўнгли тўлган мижозлар

Хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни таҳлил қилиш бўйича ўз лабораториямиз мавжуд.

250+

Фермалар ишончини қозондик

Бизнинг маҳсулотлар Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда.

10

Турдаги маҳсулот

Агар Сиз учун сифат, етказиб бериш тезлиги ва индивидуал ёндашув муҳим бўлса – «Oscar Group»га марҳамат.

SEEMINGLY ELEGANT DESIGN

Reviews about my work

A client that's unhappy for a reason is a problem, a client that's unhappy though he or her can't quite put a finger on it is worse.

Биз билан 24/7 боғланишингиз мумкин!

Сизга қулай бўлган исталган вақтда қўнғироқ қилинг ва мутахассисларимиз Сизни қизиқтирган саволлар бўйича ўз маслаҳатларини аямайдилар!